Анжелина Жоли аёллар зўравонлигига қарши курашувчи хайрия фондини ёпмоқчи

Маданият-санъат

image

Голливуд актрисаси Анжелина Жоли аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашувчи ўзининг хайрия жамғармасини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Британиянинг “Daily Mail” газетаси маълум қилди.

Қайд этилишича, у молиявий қийинчиликлар туфайли шундай қарорга келган. Жамғарма Жоли ва собиқ Британия консерватив раҳбари Уильям Хейг томонидан 2015 йилда ташкил қилинган эди.

Ўзининг бутун фаолияти давомида актриса ташкилотга 2,11 миллион АҚШ долларига яқин сармоя киритган. Бироқ ҳозирда жамғарма ҳисобида бор-йўғи 65 минг АҚШ доллари қолгани айтилмоқда. Шу билан бирга, жамғарманинг кредиторлар олдидаги қарзи 2 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Анжелина Жоли 2022 йилнинг декабрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) қочқинлар бўйича махсус вакили лавозимидан кетганди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Анжелина Жоли хайрия фонди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг