Анжелина Жоли Брэд Питт билан судлашиш учун бор-будини сотмоқда
Маданият-санъат
−
19 Ноябрь
1384649 ёшли Голливуд актрисаси собиқ турмуш ўртоғи Брэд Питт билан судлашув жараёнини давом эттириш учун бор-будини сотмоқда. Бу ҳақда “People talk” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Анжелина Жоли бугунги кунда молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда. 2016 йилда ажрашишга қарор қилган Голливуд юлдузларининг Chateau Miraval вино заводи бўйича олиб бораётган суд жараёни ҳали ниҳоясига етмаган. Айни пайтда Жолининг банк ҳисобидаги маблағлар эса тугаб бормоқда.
Шу сабабдан актриса уй жавонидаги бор нарсаси – қимматбаҳо заргарлик буюмлари, дизайнерлик либослари, пойабзал ва аксессуарларни сотувга қўйган. Энди Жоли Брэдга турмушга чиққан пайтда олган совғалари – ноёб тақинчоқларни ҳам сотмоқда.
Бундай ҳол давом этаверса, актрисанинг молиявий инқирозга юз тутишидан хавотирда бўлган яқинлари уни охири йўқ суд ишларидан воз кечишга ундамоқда. Аммо барча қийинчилик ва йўқотишларга қарамай, Анжелина собиқ турмуш ўртоғи билан курашишда давом этмоқда.
Маълумот учун, 2019 йилда Анжелина Жоли ва Брэд Питт расман ажрашган эди. Собиқ жуфтликнинг олти нафар фарзанди бор. Улар фарзандлари Маддокс, Пакс Тэнни асраб олган. Шайло, эгизаклар Нокс ва Вивьен эса жуфтликнинг биологик фарзанди ҳисобланади.
“Мен Брэд Питт билан оилам фаровонлиги учун ажрашдим. Бу тўғри қарор эди. Бугунги кунгача болаларимнинг тинч ҳаёт кечиришига эътибор қаратмоқдаман”, деган актриса.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик актриса Анжелина Жоли ўзининг 1958 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GT машинасини ноябрь ойида кимошди савдосига қўйиши ҳақида хабар берилганди.