Антонио Конте - коронавирус, мухлисларсиз ўйин ва “Ювентус” ҳақида

Спорт

image

Италиянинг "Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте А серия доирасида бўлиб ўтадиган "Ювентус"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди.

Коронавирус эпидемияси фонида жамоанинг ҳолати

"Биз қийинчиликларга қарамасдан яхши кайфиятда ушбу учрашувга тайёргарлик кўрдик. Коронавирус сабаб ўйин куни ўзгартирилиши ҳар бир жамоа учун ўз таъсирини ўтказади. Футболчиларга тезроқ бу ҳолатга мослашиб олишимиз ва ҳеч нимага қарамасдан олдимизда турган ўйин ҳақида ўйлашимиз керак эканини айтдим. Биз яхши спорт формасидамиз. 

Футболчилар машғулотларни аъло даражада ўтказди. Шогирдларим бугун майдонда борини бериб ҳаракат қилишади. ларда ғалабага бўлган иштиёқ жуда ҳам кучли. Бугунги учрашув жуда ҳам муҳим эканлигини жудаям яхши тушуниб турибмиз. Бу ўйиндаги натижа мусобақа жадвалига таъсир ўтказади. Агарда "Ювентус"ни мағлуб этсак, ўртадаги очколар фарқи 3тага қисқаради. Яъни туринликларга етиб олишимиз учун яна уч очко керак бўлади. Ҳозир биз улардан 6 очко ортқадамиз. Бугунги баҳсни катта қизиқиш билан кутиб турибмиз". 

Мухлисларсиз ўйин

"Бу жуда ҳам қийин вазият. Чунки, футболни мухлисларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Футбол мухлислар билан гўзал. Бундай нозик вазиятда жуда ҳам эхтиёткор бўлишимиз керак. Сабаби, одамларнинг саломатлиги ҳар қандай нарсадан устун туради. Шунинг учун, биз максимал даражада хавфсизликни таъминлашимиз керак". 

"Ювентус" ҳақида

"Ҳар кимнинг ўз тарихи бор. Шубҳасиз, арзимаган нарса барчасини ҳал қилиши мумкин. "Ювентус" жуда ҳам кучли жамоа эканлигини яхши биламиз ва уларнинг ҳурмат қиламиз. Ўз навбатида, ғалабага чанқоқмиз в барча қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёрмиз. "Ювентус" Интер"га қарши - бу жуда ҳам ажойиб ўйин бўлади. Энг муҳими, ушбу ўйин мусобақа жадвалига ўз таъсирини кўрсатади. Бугунги ўйин натижаси футболчиларимиз бажарган ишлардан далолат беради", дейди "Интер" бош мураббийи Антонио Конте.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Интер Антонио Конте коронавирус

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг