Конте “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга тайёр – ОАВ
Спорт
−
17:04 312 1 дақиқа
“Наполи”, “Интер”, “Челси” ва Италия терма жамоасида ишлаган Антонио Конте “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўлишга тайёр. Бу ҳақда “TEAMtalk” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 54 ёшли мураббийнинг вакиллари Англия клуби раҳбарияти билан боғланиб, Конте жамоани бошқаришга тайёр эканини билдирган. Мураббийнинг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасига қайтишни истамоқда.
Контенинг сўнгги иш жойи Италиянинг “Наполи” клуби бўлган. У жамоа билан 2024-2025 йилги мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритганди.
Италиялик мутахассис 2014–2016 йилларда мамлакат миллий терма жамоасини бошқарган ва уни Евро-2016 чорак финалига олиб чиққан.
Маълумот учун, Конте фаолияти давомида “Ареццо”, “Бари”, “Аталанта”, “Сиена”, “Ювентус”, “Интер”, “Челси” ва “Тоттенҳэм” клубларида ҳам ишлаган. 2016-2017 йилги мавсумда италиялик мутахассис “Челси” билан Англия Премьер-лигаси ғолиблигини қўлга киритган.
Live
Барчаси