Аномал иссиқлик: Парижда бир суткада 109 киши вафот этди
Олам
−
12:40 730 1 дақиқа
Франция пойтахти Парижда аномал иссиқлик фонида бир сутка ичида 109 та ўлим ҳолати қайд этилди, ваҳоланки йилнинг шу даврида кунлик ўртача кўрсаткич еттитани ташкил этарди. Бу ҳақда тез тиббий ёрдам хизматига таяниб, “Franceinfo” хабар берди.
“Жума куни, 26 июнда пойтахтда ҳаво ҳарорати деярли 39 даражага етганида, 24 соат ичида 109 киши вафот этди”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, ушбу статистикага фақатгина тез ёрдам ходимлари томонидан уйларда ва жамоат жойларида қайд этилган ўлим ҳолатлари киритилган. Шифохоналарда юз берган ўлим ҳолатлари бу маълумотларга қўшилмаган.
Қайд этилишича, худди шу давр мобайнида шифокорларга 3,4 мингга яқин чақирув келиб тушган.
“Family Obsèques” дафн маросимлари бюроси директори Фабьен Юге журналистларга берган интервьюсида аномал иссиқлик туфайли ўлим ҳолатлари кўпайганлиги сабабли Париждаги морглар тўлиб кетганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1947 йилдан буён юритиб келинаётган метеорологик кузатувлар тарихида Францияда 23, 24 ва 25 июнь кунлари энг иссиқ уч кун сифатида қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси