Анқарадаги терактни амалга оширган худкушнинг шахси аниқланди

Олам

image

Туркия Ички ишлар вазирлиги Анқарадаги Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида теракт уюштирган худкуш-террорчининг шахсини аниқлади, у республикада тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси (КИП) аъзоси бўлиб чиқди. 

“ДНК текшируви натижасида иккинчи террорчи КИП бўлгинчи ташкилоти аъзоси Ўзкан Шаҳин эканлиги аниқланди”, дейилади ИИВ баёнотида. 

Шунингдек, аввалроқ террор ҳужумининг яна бир ташкилотчиси КИП аъзоси Ҳасан Ўғуз эканлиги аниқланган эди. 

Ички ишлар вазирлиги тергов ва терроризмга қарши кураш давом этишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни тонгда Анқарадаги Туркия Ички ишлар вазирлигининг Хавфсизлик бош бошқармасида теракт содир этишга уриниш бўлди. Икки эркак машинада бино олдига борган. Улардан бири ўзини портлатиб юборган, иккинчи террорчи отиб ўлдирилган. 

Шундан сўнг, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатнинг тинчлик ва хавфсизлигини бузишга уринаётган террористлар ҳеч қачон мақсадларига эриша олмаслигини айтиб чиқди. Курдистон ишчилар партияси террорчи ташкилоти мазкур теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Теракт ортидан мамлакатдан  “Қаҳрамонлар” операцияси бошланди. Туркия хавфсизлик кучлари кенг кўламли операция доирасида 900 дан ортиқ кишини терроризмга алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг