Туркияда террорчиликда айбланиб қўлга олинганлар 900 кишидан ошди
Олам
−
03 Октябрь 2023
4255Туркия хавфсизлик кучлари кенг кўламли операция доирасида 900 дан ортиқ кишини терроризмга алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди. “Қаҳрамонлар” операцияси бошланиши ҳақида аввалроқ республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерлиқоя маълум қилган эди.
“64 вилоятда ўтказилаётган “Қаҳрамонлар” операцияси доирасида 928 киши қўлга олинди, 744 дона рўйхатдан ўтмаган қурол-яроғ мусодара қилинди”, дейилади вазир баёнотида.
Айни вақтда, маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида республикада тақиқланган Курдистон Ишчилар партиясига (КИП) алоқадорликда гумон қилинган 110 дан ортиқ гумонланувчи аллақачон ҳибсга олинган.
Операциялар Анқарадаги Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган терактдан сўнг амалга оширилмоқда, бунинг учун жавобгарликни КИП ўз зиммасига олди. 1 октябрь куни икки террорчи бино дарвозаси олдига борган, улардан бири хавфсизлик пунктида портловчи моддани ишга туширган. Отишма юз берган, оқибатда иккинчи террорчи зарарсизлантирилган. Икки полициячи енгил жароҳат олган. Ички ишлар вазирлиги ҳужумчилардан бирининг КИП аъзоси эканлигини аниқлаган.
LiveБарчаси