Аниқланган COVID-19 ҳолатлари бўйича Бразилия Россияни ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилди

Олам

image
Бразилияда навбатдаги соғлиқни сақлаш вазири Президент қайсарлигига чидаёлмади ва истеъфога чиқди north_east

Бразилияда навбатдаги соғлиқни сақлаш вазири Президент қайсарлигига чидаёлмади ва истеъфога чиқди

Бразилияда сўнгги бир кун ичида 19 969 та коронавирус инфекцияси аниқланди, COVID-19 аниқланган ҳолатлар сони 330 890 га етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турадиган Россияда, айни пайтгача 326 448 та COVID-19 касаллиги қайд этилган. Шундай қилиб, бугунги статистика бўйича Бразилия ушбу кўрсаткич бўйича дунёда иккинчи бўлди.

Бразилияда 21 мингдан ортиқ одам коронавирус инфекциясининг қурбонига айланди, бир суткада эса 1001 нафар беморнинг ўлими қайд этилди. Россияда кунига 150 та ўлим қайд этилиб, жами 3 249 киши эпидемия пайтида вафот этди.

Россия Федерациясида деярли 100 минг нафар, Бразилияда эса 135 мингдан ортиқ одам коронавирусдан соғайди.

Бугун, 23 май сўнгида вақт минтақаларидаги фарқи туфайли мамлакатлар яна жойларни алмашишлари мумкин. Бундан ташқари, Россия касал бўлганлар, вафот этганлар ва соғайганлар тўғрисидаги расмий статистикани эрталаб, Бразилия эса маҳаллий вақт билан соат 19:00 да эълон қилади.

Жон Хопкинс номидаги Америка университети маълумотларига кўра, 1,6 миллиондан ортиқ касалланганлар билан Қўшма Штатлар COVID-19 аниқланган ҳолатлар сони бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. У ерда 97,6 минг бемор коронавирусдан вафот этди, 397 минг бемор шифо топди.

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Американи коронавирус пандемиясининг янги эпицентри деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Бразилияда Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг