Аниқ бўлган контрактлар, терма жамоадан тарихий мағлубият, ўзгартирилган Конституция ва бошқа хабарлар

Жамият

Якунига етаётган 5 сентябрь санасининг энг муҳим хабарлари билан қуйида танишинг.

“Ўзбекистон” меҳмонхонасининг нархи яна пасайтирилди

Жорий йилнинг февраль ойида пойтахт Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сотувга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган эди. Аммо харидор чиқмагач, меҳмонхонанинг нархи 10 фоизга туширилиб, 29,7 млн доллар этиб белгиланганди.

Эндиликда мазкур сумма яна 3,3 млн долларга туширилиб, 26,4 млн доллар этиб белгиланди.

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонунни имзолади. Қонун билан Конститутцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Мирзиёев Россияга ташрифни режалаштиряпти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига ташриф амалга оширишни режалаштиряпти. Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов давлат раҳбарининг ташрифига тайёргарлик ҳақида маълумот берди.

Зеленский Кличко билан хайрлашяпти

Украина пойтахти Киев мэри Виталий Кличко лавозимидан озод қилинди. Украина Ҳукумати Кличконинг Киев шаҳри давлат маъмурияти раҳбари лавозимидан бўшатилишига розилик берди.

Аввал Владимир Зеленскийга собиқ боксчини лавозимидан олиш учун Ҳукумат ҳалал бераётганди. Зеленский тарафдорларидан тузилган янги Ҳукумат Киев мэри масаласида Президентни қўллаб-қувватлади. 

Пойтахтдаги энг баланд бино қачон битиши маълум бўлди

Кеча, 4 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда учта улуғвор объектнинг пойдеворига биринчи тамал тоши қўйилди. 24 қаватли 5 юлдузли меҳмонхонадан ва 18 қаватли иккита кўп қаватли уйдан иборат замонавий “GRAND RUDAKI TOWER”мажмуаси “Себистон -2018” томонидан марказий Рудаки проспектида барпо этилади.

Хитой Россиянинг “катта акаси”га айландими?

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитой РФнинг “катта акаси” экани ҳақидаги фикрларни рад қилди. Унинг сўзларига кўра, расмий Москва бошқа давлатлар билан алоқаларини ўзаро манфаат асосида қуради. Расмий Пекин билан ҳам айни тамойиллар бўйича алоқалар ўрнатилган ва бугунги кунда бу ҳамкорлик мутлақ стратегик даражага кўтарилган.

Қашқадарёлик 14 ёшли вундеркинд грантга кирди

Китоб туманида яшовчи 14 ёшли  Жасурбек Ғуломов талаба бўлиш истагида Қарши давлат университети қабул ҳайъатига ҳужжат топширган эди.

Қарши давлат университети матбуот котиби Ойбек Юсуповнинг хабар беришича, у барча тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, давлат гранти асосида Биология таълим йўналиши талабасига айланди.

Эрдўған ядро қуроли ҳақида гапирди

Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған баъзи давлатлар ядровий қуролга эга бўлган вазиятни, Туркия эса уларни ривожлантира олмайдиган вазиятни қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб атади. Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳозирда мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш устида ишламоқда, хусусан, AҚШнинг босимига қарамай, Россия Федерациясидан С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олган.

Самарқандлик “тадбиркор” Умар Ражабов 11 йилга, ўғли 8,5 йилга қамалди

Самарқандлик таниқли "тадбиркор", “Умар” қурилиш компанияси раҳбари, халқ орасида Умар номини олган Олим Ражабов суд ҳукмига кўра 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд мажлиси бугун, 4 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиб жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун билан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой қилиб белгиланди (ҳозирга қадар оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимидаги хизматчилар учун - ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун - тўққиз ой); чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун - тўққиз ой).

2019-2020 ўқув йили учун контрактлар нархи маълум бўлди

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари белгиланган тартибда тасдиқланди.

Нималар қилдинг Купер? Ўзбекистон Фаластинга енгилди

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Рамаллоҳ шаҳрида жойлашган “Файсал ал-Ҳусайний” стадиони Фаластин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.

Осиё саралаш циклининг "D" гуруҳидан ўрин олган ўйинда Ўзбекистон 0:2 ҳисобида имкониятни бой бурди. Ўйинда ҳисоб дастлаб 60-дақиқада очилди. Голга Одай Иброҳим муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг