Хитой Россиянинг “катта акаси”га айландими?

Олам

image

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитой РФнинг “катта акаси” экани ҳақидаги фикрларни рад қилди. Вазир “Известия” нашрига берган интервьюсида бу борадаги мулоҳазаларини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, расмий Москва бошқа давлатлар билан алоқаларини ўзаро манфаат асосида қуради. Расмий Пекин билан ҳам айни тамойиллар бўйича алоқалар ўрнатилган ва бугунги кунда бу ҳамкорлик мутлақ стратегик даражага кўтарилган.

“Бу кўп тармоқли ҳамкорлик ва стратегик муносабат. Уларнинг ўзаро манфаатли характери кўплаб келишув ва бошқа ҳужжатларда белгилаш билан чекланмай, босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ қилиняпти”, деб таъкидлади Лавров.

Лаврор расмий Пекиннинг ташқи сиёсат стратегияси ҳам шундай тамойилларга асосланишини қўшимча қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров Россия-Хитой

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг