Зеленский Кличко билан хайрлашяпти
Олам
−
05 Сентябрь 2019
7464Украина пойтахти Киев мэри Виталий Кличко лавозимидан озод қилинди. Украина Ҳукумати Кличконинг Киев шаҳри давлат маъмурияти раҳбари лавозимидан бўшатилишига розилик берди.
Аввал Владимир Зеленскийга собиқ боксчини лавозимидан олиш учун Ҳукумат ҳалал бераётганди. Зеленский тарафдорларидан тузилган янги Ҳукумат Киев мэри масаласида Президентни қўллаб-қувватлади.
Ҳукумат Зеленский офисига Кличконинг бўшатилиши юзасидан мурожаат қилган. Якуний қарорни Президент беради. Шу билан бирга, Кличко кейинги сайловгача Киев шаҳри раҳбари бўлиб қолади ва Киев кенгашини бошқаради. Владимир Зеленский Виталий Кличконинг Киев шаҳри давлат маъмурият раҳбари лавозимидан олинишига эришди.
Маълумот учун, Виталий Кличко 2014 йил 25 июндан бери Киев мэри лавозимида фаолият юртиб келади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь