Самарқандлик “тадбиркор” Умар Ражабов 11 йилга, ўғли 8,5 йилга қамалди
Жамият
−
05 Сентябрь 2019
8417Самарқандлик таниқли "тадбиркор", “Умар” қурилиш компанияси раҳбари, халқ орасида Умар номини олган Олим Ражабов суд ҳукмига кўра 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Бугун, 4 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчилар:
Олим Ражабов (1963 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати - тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, муқаддам судланган);
Руслан Ражабов (1988 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати - татар, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, муқаддам судланган);
Шавкат Аблақулов (1973 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган);
Миралам Адилов (1964 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати - тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланган);
Файзулло Файзиев (1968 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Ахмедова раислигида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра:
Тадбиркор Олим Ражабов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Руслан Ражабов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шавкат Аблақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Миралам Адилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Файзулло Файзиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
Эслатиб ўтамиз, “Умар” қурилиш компанияси қурган уйлар атрофидаги можаролар 2 йилдан буён давом этаётган эди. Маълумотларга кўра, улар рухсатнома олмасдан туриб уй-жойлар қуришни бошлаган ва бўлажак харидорлардан 900 миллион сўмдан ортиқ нақд пул маблағ йиғиб олган. Ушбу ҳолат юзасидан Умар Ражабов ва унинг ҳамкорлари Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3, 4-бандларида (фирибгарлик) кўзда тутилган жиноятда айбланиб 2019 йилнинг феврал ойида ҳибсга олинган эди.
LiveБарчаси