Англиянинг икки клубига бош мураббий тайинланди
Спорт
−
28 Ноябрь
1895Англиянинг “Лестер Сити” футбол клубига 48 ёшли нидерландиялик Руд ван Нистелрой бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо хабар берди.
Ноябрь ойи бошида ван Нистелрой Эрик тен Хаг истеъфога чиққанидан кейин вақтинчалик бош мураббий бўлиб ишлаган “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди. “Манчестер Юнайтед” Нистелрой босчилигида тўртта ўйин ўтказиб, 3 марта ғалаба қозонган ва 1 марта дуранг ўйнади. Шу билан бирга, “қизил иблислар” икки марта “Лестер” устидан ғалаба қозонди – Лига кубогида 5:2, Англия чемпионатида 3:0.
Ўз навбатида, англиялик мутахассис Фрэнк Лэмпард Чемпионшипда қатнашадиган “Ковентри Сити” бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Ковентри Сити” Фрэнк Лэмпарднинг янги бош мураббий этиб тайинланганини мамнуният билан эълон қилади. 46 ёшли мутахассис икки ярим йиллик шартнома имзолади ва ўзининг илк учрашувини шу шанба куни Ковентри Буилдинг Аренада "Кардифф Сити"га қарши ўтказади. Френкни икки янги мураббий – Жо Эдвардс ва Крис Жонс қўллаб-қувватлайди, улар олдин ҳам бирга ишлаган”, дейилади клуб баёнотида.
“Ковентри Сити” Чемпионшип турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Жамоа 17 учрашувда 17 очко жамғарган.