Англияда бир марталик идишлардан фойдаланиш тақиқланади
Олам
−
11 Январь 2023 5510 1 дақиқа
Англияда бир марта ишлатиладиган идишлардан фойдаланишга тақиқ қўйилмоқда. Бу ҳақда “Euronews.com” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Буюк Британия ҳукумати Англияда бир марталик буюмлардан, шу жумладан, санчқи, пичоқ, полистирол стаканлар ва ликопчалардан фойдаланишни тақиқламоқчи. Атроф-муҳит ҳимоялаш бўйича котиб Тереза Коффи келгуси ҳафталарда бу каби буюмлардан босқичма-босқич воз кечиш ва уларни биологик парчаланадиган муқобиллари билан алмаштириш режаларини амалга оширишга тайёрлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Шотландия ва Уэльс ҳукуматлари аллақачон бу каби ҳаракатларни амалга оширганлиги айтилган.
Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили мамлакатда 1,1 миллиардга яқин бир марталик тақсимчалар ва 4,25 миллиард дона санчқи ва пичоқ ишлатилади. Бироқ улардан фақат 10 фоизи қайта ишланади.
Озода Чориева
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025