Android фойдаланувчилари янги жосус дастур ҳужумидан огоҳлантирилди

Технология

image

Россияни ҳам қўшганда 26 дан ортиқ мамлакатдаги Android қурилмалари эгалари DragonDoll жосус дастури ҳужумларига учраган. Бу ҳақда Россиянинг РБК нашри Positive Technologies хавфсизлик экспертлар марказига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, фойдаланувчилар сохта Google Chrome саҳифасига йўналтирилиб, у ерда браузернинг гўёки янги версиясини юклаб олиш таклиф қилинган. Зарарли дастур ўрнатилиб, зарур рухсатлар берилганидан сўнг, ҳужумчилар смартфон устидан деярли тўлиқ назоратни қўлга киритиши мумкин.

DragonDoll қурилмадаги босишларни қайд этиш, скриншотлар олиш, хабарларни ўқиш ва парол ҳамда PIN-кодларни ўғирлаш учун иловалар устида сохта ойна чиқариш имкониятига эга. Дастур Telegram, WhatsApp ва бошқа мессенжерлардан маълумотларни йиғиб, уларни Россия хостингида жойлашган серверга юборади.

Зарарли дастурни биринчи марта Threat Intelligence департаменти мутахассислари шу баҳорда Саудия Арабистонидаги фойдаланувчиларга қилинган ҳужумни таҳлил қилиш жараёнида аниқлаган. Positive Technologies мутахассислари 2 ой ичида зарарли дастурнинг қарийб 150 та намунасини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple компанияси 110 та давлатдаги айрим фойдаланувчиларни қурилмаларига жосуслик дастурлари орқали ҳужум қилинган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг