Россияда Google, Android вa iOS блокланиши мумкин

Олам

image

Россия ҳудудида Google, Android вa iOS блокланиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Давлат Думаси депутати Алексей Диденко “Runews 24” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

“Тез орада Google, Android блокланади. iOS ҳам блокка киради. Бироқ бу бизнинг ташаббусимиз бўлмайди. Ҳукумат амалдорлари ва бюрократларга ушбу платформалардан, айниқса, махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган платформалардан фойдаланиш узоқ вақтдан бери тақиқланган”, дейди парламент депутати.

Бу ҳаракатни Россия расмийлари ёки муҳокама қилинаётган платформаларнинг ўзлари бошлаганми, ҳозирча номаълум. Депутат буни жамоатчилик учун фожиа деб ҳисобламасликни таъкидлаб, Россиядан чиқиб кетган Netflix хорижий хизматини мисол қилиб келтирди.

"Netflix чиқиб кетганида, албатта, баъзи одамлар ўзларининг норозиликларини билдирди, аммо вақт ўтиши билан ҳамма тинчланди”, деган у.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда YouTube тезлиги 70 фоизга секинлашиши мумкинлиги хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Google Android iOS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made