Андижондаги уйлардан бирида газ портлади. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 3 январь куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманида иситиш печи чақнаши ортидан бир оиланинг 3 аъзоси жароҳатланди, 1 киши вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 03:00 да Марҳамат туманининг “Шомат” МФЙда яшовчи Х.Ш. яшаш хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз бериб, ушбу хонада бўлган Х.Ш. танасининг 90 фоизи, турмуш ўртоғи Л.Ш. танасининг 35-40 фоизи, ўғли Ж.Ҳ. танасининг 20-30 фоизи, қизи Х.Ҳ. танасининг 70 фоиз қисми куйиш ташхиси билан туман ШТТЁБга ётқизилган.

Ҳодиса жойига туман прокурори, туман прокуратура терговчиси, ИИБ бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман газ таъминоти филиали масъул шахслари ва тезкор тергов гуруҳи чиқиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда жабрланувчилардан Х.Ш. ва унинг ўғли Ж.Ҳ. туман ШТТЁБда даволанаётган бўлса, Л.Ш. Андижон шаҳрида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий марказида даволанмоқда. Вояга етмаган Х.Ҳ. эса олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 4 январь куни вафот этган.

Айни пайтда туман прокуратураси томонидан жабрланувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, текширув якуни бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 2 аъзоси вафот этганди, яна 2 нафари куйиш жароҳатини олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Марҳамат тумани чақнаш исистиш печи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг