Андижонда юз берган кўнгилсиз ҳолат Тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилади

Спорт

image

Аввалроқ, Футбол бўйича U-19 Ўзбекистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Андижон-СГС” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйинда икки томон футболчилари ўртасида катта жанжал келиб чиққани ҳақида хабар берилганди.

Ҳолат юзасидан Тартиб-интизом қўмитаси U-19 биринчилигида рўй берган вазиятни ўрганиб чиқишини маълум қилди. 

“Ижтимоий тармоқларда “Андижон СГС” U-19 ва “Нефтчи” U-19 жамоалари ўртасидаги учрашув давомида футболчилар иштирокидаги жанжал ҳамда муштлашув видеолари кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилади ва можаро сабаблари аниқланиб, айбдорларга тегишли чора кўрилади”, дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Нефтчи Андижон-СГС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг