Андижондаги футбол ўйинида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
Спорт
−
18 Октябрь 2023
14717Футбол бўйича U-19 Ўзбекистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Андижон-СГС” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйинда икки томон футболчилари ўртасида катта жанжал келиб чиқди.
Эпизодлардан бирида Андижон клуби вакили рақиб жамоа аъзосини тирсаги билан туртиб юборган. Ҳакам футболчиларга карточка кўрсатаётган вақтда, “Андижон-СГС” клубининг 3-рақамдаги футболчиси рақиб клуби футболчисини орқадан туриб бошига урган. Майдонни тарк этаётиб, Андижон клубининг 3-рақамдаги футболчиси “Нефтчи”нинг 93-рақамли футболчисини калтаклаган. Оқибатда жамоалар ўртасида муштлашув келиб чиққан. Вазиятга Миллий гвардия ходимлари ҳам аралашишга мажбур бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари кетмоқда. Тез орада жанжал сабабчиларига нисбатан кўриладиган чоралар тегишли ташкилотлар томонидан эълон қилинади.