Андижонда ўз уйида қимор ташкил этган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
22 Апрель
3938Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Олтинкўл тумани Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Олтинкўл туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил қилгани фош этилган.
Воқеа жойидан 580 минг сўм пул, 8 дона ҳайвон суягидан ясалган ошиқ, 2 дона пиёла идиш ҳамда қимор ўйинини ташкиллаштирилган хонадон эгасидан 20 минг сўм чўтал пули далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 278-моддасида (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) ўйинлар учун қиморхона ташкил этган ёки уларни сақлаган шахслар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Чортоқ туманидаги мактаб директори ўз хизмат хонасида қимор ўйнагани аниқланган эди.
LiveБарчаси