Андижонда ўқитувчи туман ҳокими бўлди
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
23647Насибулло Набиевич Мўминов Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
У 1983 йилда Андижон туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Андижон қурилиш техникумининг махсус фан ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.
2003-2015 йилларда Андижон уй-жой ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида бўлим бошлиғи, амалиёт ишлари бўйича, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган.
2015-2017 йиллар давомида Андижон қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг директори, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Андижон вилояти бўлими бошлиғи, 2018-2019 йиллар давомида эса Андижон вилояти ҳокимлиги касб-ҳунар бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.
Мўминов ушбу лавозимига тайинлангунига қадар, 2022 йилнинг февраль ойидан бери Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 октябрь куни Султонов Сарвар Тўлқинбек ўғли Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманига, Мухтор Ҳайитмуродов Қашқадарё вилоятининг Муборак туманига, Анвар Каримов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига, бугун, 1 ноябрь куни эса Ниёз Ҳазратқулов Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь