Андижонда Onix Labo‘ни ағдариб юборди
3-саҳифа
−
28 Май
3189Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда машина бошқарган йигит ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Билдирилишича, ҳолат кеча, 27 май куни соат 15:20 ларда Андижон тумани “Чем” маҳалласи Андижон-Асака йўналишида содир бўлган. 2006 йилда туғилган М.М. ўзининг Onix машинасини тегишли ҳужжатларсиз (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) бошқариб бориши давомида тезлик меъёрига ҳамда оралиқ масофа сақлаш қоидаларига риоя қилмаган.
Оқибатда ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Labo‘нинг орқа қисмига бориб урилиши ортидан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
“Мазкур ЙТҲ оқибатида Labo ва Onix техник шикастланган, Labo‘нинг йўловчиси шаҳар шифохонасига мурожаат қилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида мактаб ҳудудида қоидабузарлик қилган машина ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилганди.