Андижонда Cobalt мактаб ҳудудида қоидабузарлик содир этди
3-саҳифа
−
25 Май
4992Бугун, 25 май куни Андижон вилоятида мактаб ҳудудида қоидабузарлик қилган машинага нисбатан қонунда кўрилган тартибда чора кўрилди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ЙТХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 24 май куни Андижон шаҳар А.Фитрат кўчасида жойлашган 10-мактаб олдида, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Р ўзининг Cobalt русумли транспорт воситасини бошқариш давомида, йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб, қўпол турдаги қоидабузарлик содир этган.
“Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув давомида қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилганлигини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси