Андижонда “Nexia-2”нинг газ балони портлаб кетди
Жамият
−
16 декабр 2019 14078 1 дақиқа
Андижон вилоятида “Nexia-2” русумли автомобилнинг газ балони портлаши оқибатида ҳайдовчи жароҳат олди.
Маълумотларга кўра, 2019 йил, 16 декабрь куни соат тахминан 12:00 да Андижон тумани Жаҳонобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Шодлик” ишонч сервиз МЧЖга тегишли газ қуйиш шаҳобчасида “Nexia-2” русумли автомашинанинг газ балонида портлаш содир бўлган. Натижада ҳайдовчи Х.К тан жароҳати олган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлаш сабаблари аниқланмоқда.
Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Сарвар Анвар ўғли
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август