Андижонда эркак ўзига қариндош аёл ва унинг онасини калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ таҳририятига Андижон шаҳридаги Ишчилар маҳалласида аёл ва унинг онаси 33 ёшли қариндоши (аммасининг ўғли) томонидан калтакланиб, шахсий автомобили яроқсиз ҳолатга келтирилгани тасвирланган видео келиб тушганди. Мазкур ҳолатга  Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, видеотасвирда акс этган ҳолат 2025 йилнинг 5 январь куни Андижон шаҳридаги Ишчилар маҳалласида содир бўлган. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Қ.М. (аёл) қариндоши 1991 йилда туғилган Р.А. (эркак) билан ўзаро гап тортишиб қолган. Шунда эркак аёлни турли сўзлар билан ҳақоратлаган ва унинг юз қисмига оёғи билан тепиб юборган.

Шунингдек, эркак Қ.М.га тегишли бўлган Spark русумли автомашинани турли қаттиқ жисмлар билан уриб, унинг олди, орқа ва ён ойналарига ва олди ўнг томондаги чироқларига техник шикаст етказган ва жанжал вақтида аёлнинг онаси Т.М.га ҳам тан-жароҳати етказган.  

Текширувлар давомида фуқаро Р.А.нинг руҳий касал экани аниқланиб, Андижон вилояти руҳий касалликлар шифохонасига даволатиш мақсадида жойлаштирилган.

Фуқаролар Қ.М. ҳамда Т.М.ларнинг олган тан-жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган автобусда йўловчилар ўзаро тортишиб, эркак қизнинг юзига туфлаб, уни ҳақорат қилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан эркакга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон эркак калтаклади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг