Тошкентда эркак автобусда жанжал кўтариб, қизнинг юзига тупурди (видео)
3-саҳифа
−
30 Ноябрь
19110Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган автобусда йўловчилар ўзаро тортишиб, эркак қизнинг юзига туфлаб, уни ҳақорат қилди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Нилуфар Исаханова QALAMPIR.UZ'гa маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 28 ноябрь куни тахминан соат 17:30 ларда Учтепа тумани ҳудудида ҳаракатланаётган автобусда юз берган. Йўловчилар 1992 йилда туғилган Б.О. ҳамда 2001 йилда туғилган М.С.лар ўртасида оғзаки тортишув вужудга келган ва Б.О. қизнинг юз қисмига туфлаган ва турли хил сўзлар билан сўкинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро Б.О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судига юборилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эркак қиз устидаги кийимини ечганини важ қилиб, жанжал келтириб чиқаргани ва фуқаронинг юзига туфлаб, уни ҳақорат қилганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳайдовчилар йўл ўртасида жанжаллашганди. Ҳайдовчилар автомашинасидан тушиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузиб ўзаро уришган.
LiveБарчаси