Андижонда 7 бемор коронавирусдан соғайди
Жамият
−
06 Май 2020
4952Бугун, 6 май Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 7 нафар бемор буткул соғайди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шифо топган фуқаролар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.
Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитация учун кузатилди.
Айни вақтгача мамлакат бўйлаб коронавирусдан соғайганлар 1508 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача вирус юқтирганлар 2217 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси