Андижон ҳокими қизининг туғилган кунини дабдабали нишонлади (видео)

Жамият

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида катта базм вақтида олинган видео тарқалди. Маълум бўлишича, бу тасвир 16 август куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновни қизининг туғилган куни муносабати билан уюштирилган зиёфатда олинган.

Ҳоким қизи 19 ёшга тўлишини дабдаба билан нишонлаган. Оилавий маросимда ўзбек эстрадасининг машҳур вакили Муниса Ризаева қўшиқ куйлаган.

Манбаларнинг хабар беришича, ҳокимнинг қизига туғилган кунида Gentra автомобили совға қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 августдан карантин чекловлари юмшатилди. Жумладан, 30 кишилик тўй ва оилавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Абдураҳмонов туғилган кун

Баҳолаганлар

4856

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг