Ана холос! Португалия бош мураббийи Роналдуга овоз бермади

Спорт 2416
image

Аввалроқ, FIFA 2021 йилнинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш натижаларини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш кучли учликка Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдуни киритмагани маълум бўлди. Сантушнинг рўйхатида Нголо Канте биринчи, Жоржиньо (иккиси ҳам “Челси”) иккинчи, Роберт Левандовски (“Бавария”) учинчи ўринда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски овоз бериш натижаларига кўра 2021 йилнинг энг яхши футболчиси бўлди. Кучли учликдан польшаликдан ташқари ПСЖ футболчиси Лео Месси ва “Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ ўрин олган. 

Роберт 2021 йилда дунёнинг энг сермаҳсул футболчисига айланди. “Бавария” ва Польша таркибида 59 та ўйинда 69 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Маълумот учун, овоз беришда терма жамоалар сардорлари ва бош мураббийлари, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар иштирок этади. Йил якунида сардорлар, мураббийлар ва журналистлар энг яхши уч футболчини танлайдилар. Биринчи ўринда қайд этилган футболчига 5 балл, иккинчи ўринга 3, учинчи ўринга 1 балл берилади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.1
t
×