Ана холос! Бензема ЖЧ финалида иштирок этиши мумкин

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема Аргентина терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 финали олдидан терма жамоа сафига қайтиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, Бензема жароҳатидан фориғ бўлган, жароҳати сабаб у турнирнинг олдинги ўйинларида қатнаша олмаганди. Агар ҳужумчи ЖЧ финалида иштирок этиш учун Қатарга боришга қарор қилса, “Реал Мадрид” футболчининг қарорига қаршилик қилмайди, барчаси Франция терма жамоаси мураббийлар штаби хоҳишига боғлиқ.

Аввалроқ Франция терма жамоаси бош мураббийи Диде Дешам Бенземанинг терма жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортганди.

18 декабрь куни ЖЧ финалида Франция Аргентина билан ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Benzema Qatar2022

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made