ЖЧ-2022 мухлислар ташрифи бўйича Россия мундиалини ортда қолдирди
Спорт
−
19 Декабрь 2022
887518 декабрь куни Қатарда якунланган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларига умумий 3,4 миллиондан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Бу ҳақда халқаро футбол федерацияси (FIFA) ўз расмий сайтида хабар берди.
Аргентина терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионига айланди. Қатардаги мусобақанинг финал учрашувида жанубий америкаликлар французларни пеналтилар сериясида мағлуб этди, ўйиннинг асосий вақти 2:2, қўшимча вақт 3:3, пеналтилар серияси 4:2 ҳисобида якунланди.
2022 йилги мундиалнинг 64 та ўйинига ташриф буюрган умумий томошабинлар сони 3 миллион 404 минг 252 нафарни ташкил этди. Ҳар бир ўйинга ўртача 53 191 томошабин келди. Энг кўп ташрифлар Лусаилдаги "Миллий" стадионда бўлиб ўтган учта ўйинда кузатилди. Гуруҳ босқичида Аргентина – Мексика (2:0), ярим финал Аргентина – Хорватия (3:0) ва Аргентина – Франция (3:3, 4:2) ўйинларида стадион мухлис билан тўлди.
Қатардаги жаҳон чемпионати томошабинлар сони бўйича фақат 1994 ва 2014 йилларда АҚШ ва Бразилияда ўтказилган чемпионатларидан ортда қолди – мос равишда АҚШ ва Бразилиядаги мундиалларга 3 миллион 568 минг 567 нафар ва 3 миллион 441 минг 450 киши ташриф буюрган. Бу кўрсаткич бўйича кучли бешликка 2006 йилги Германия (3 миллион 367 минг) ва ЖАРда бўлиб ўтган 2010 йилги Жаҳон чемпионати (3 миллион 167 минг 984) ҳам киради. Россияда бўлиб 2018 йилги ЖЧ Қатардаги турнирдан сўнг бешинчи ўриндан олтинчи поғонага тушиб кетди (3 миллион 031 минг 768).
LiveБарчаси