Бензема ЖЧ финалида ўйнамайди – ОАВ

Спорт

image

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Аргентинага қарши баҳсда ўйнаш учун Жаҳон чемпионати финалига бормайди. Бу ҳақда Испаниянинг "Relevo" нашри хабар берди.

Мундиал стартидан аввал Бензема Қатарда Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўраётганди, бироқ турнир бошланишига бир неча кун қолганида Карим жароҳат олиб, терма жамоани вақтинча тарк этди.

Аввалроқ Бенземанинг жароҳати тузалгани ва терма жамоа ихтиёрига бориб қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. Шундай бўлган тақдирда бунга "Реал" қаршилик қилмаслигини маълум қилган.

Франция ва Аргентина ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали 18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионатида бу жамоалар 1/8 финал босқичида тўқнаш келган ва ўша баҳсда 4:3 ҳисобида французлар ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Benzema JCH2022

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг