Амурдаги заводда чиққан ёнғинда ўзбекистонликлар жабрланганми?
Олам
−
09 Октябрь 2021
3628Аввалроқ, Россиянинг Амур вилоятидаги юзлаб ўзбекистонликлар ишловчи газни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур ёнғин юзасидан муносабат билдирди.
Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводида юз берган портлаш ва унинг оқибатида юзага келган ёнғин юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатган.
Ҳуқуқ тартибот идоралари тақдим этган дасталбки маълумотларга кўра, ушбу фожиа оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқ.
Маълумот учун, Амур газни қайта ишлаш заводидаги ёнғин юзасидан прокуратура текширув бошлаган. Ҳолатга нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.
LiveБарчаси