Россияда ўзбекистонликлар ишлайдиган заводда ёнғин содир бўлди (видео)
Олам
−
08 Октябрь 2021
7003Бугун, 8 октябрь куни Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, корхонадаги қурилма герметизациясига путур етгани натижада газ сизиб чиқиши ёнғинга сабаб бўлган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. ГҚЗдаги ёнғин бартараф этилган. Заводдан газ бериш тўхтатилган.
“Свободненская шаҳар прокуратураси Амур газни қайта ишлаш заводидаги аварияни текширмоқда. Шаҳар прокурори Ольга Смирнова вазиятга ойдинлик киритиш учун воқеа жойига борган”, дейилади хабарда.
Амур вилояти прокуратураси заводда саноат ва ёнғин хавфсизлиги бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинганини ўрганмоқда.
Маълумот учун, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эълон қилган хабарларга кўра, юзлаб ўзбекистонликлар айнан мана шу заводда ишлаш учун юборилган.
LiveБарчаси