Амударёдаги кўприкнинг бир қисми чўкиб кетди
Жамият
−
23 Февраль
33242Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда Амударё устидан ўтган кўприкнинг бир қисми чўкиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга Амударё туман ҳокимлиги изоҳ берди.
Қайд этилишича, мазкур видеодаги тасвирлар "Жумуртов пантон" кўпригига тегишли бўлиб, дарёда катта муз бўлаклари йиғилиши оқибатида кўприкнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шу сабабли зудлик билан кўприкни таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Ҳокимлик айни пайтда "Жумуртов пантон" кўпригини таъмирлаш ишлари якунланганлигини ҳам қўшимча қилган.
“Кўприкни таъмирлаш ишлари якунланганини ҳамда кўприк яроқли ҳолга келиб, ишга туширилганини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Муборак - Помуқ – Аланг - Нишон” автомобиль йўлининг 17 кмда, 1982 йилда (зовур устида) қурилган, узунлиги 12 пм бўлган кўприкнинг қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси