Аморимнинг МЮдаги ишонган тоғи қайси футболчи бўлиши аниқ бўлди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим инглиз клубида Мейсон Маунтни асосий футболчи сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Манбага кўра, Аморим ярим ҳимоячи Мейсон Маунтни “қизил иблислар”нинг ишонган тоғига айлантирмоқчи.  Аморим Моунтнинг кўп қирралилигига шубҳа қилмаяпти ва футболчи мураббий амалга оширмоқчи бўлган тизимга яхши мослаша олиши кутилмоқда.

Мейсон Маунт 2023 йилнинг ёзида “Челси”дан 60 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га ўтганди, бу мавсумда инглиз футболчиси манкунианликлар сафида 5 та ўйин ўтказди, бироқ бирорта ҳам самарали гол ура олмади.

Маълумот учун, МЮ Англия чемпионатининг ортда қолган 11 та туридан кейин 15 очко билан турнир жадвалида 13-ўринни банд этган. Жамоа навбатдаги ўйинини 24 ноябрь куни “Ипсвич”га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Мейсон Маунт Рубен Аморим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг