Америкалик афсонавий баскетболчи Билл Расселл 88 ёшида вафот этди

Спорт 2698
image

NBA (National Basketball Association)нинг афсонавий баскетболчиси америкалик Билл Расселл 88 ёшида вафот этди. Билл NBA'нинг энг кўп соврин қўлга киритган спортчиси ҳисобланар эди.

Расселл NBA'да ўтказган 13 мавсум давомида (1956-1969)  “Бостон Селтикс” билан 11 маротаба NBA чемпионлигига эришган. Билл беш марта мавсумнинг энг яхши баскетболчиси совринини қўлга киритган ва 12 марта “Юлдузлар ўйини”да иштирок этган. Бундан ташқари, Билл Расселл “Селтикс” бош мураббийи сифатида икки марта NBA чемпионлигини нишонлаган.

У 1975 йилда Жеймс Нейсмит номидаги баскетбол шон-шуҳрат залидан жой олган. Кейинчалик мураббийлик фаолиятидаги ютуқлари туфайли 2021 йилда худди шу залга яна бир бор киритилган.

Шунингдек, 2009 йилдан бери NBA'нинг финал учрашувида энг яхши баскетболчи учун бериладиган соврин Билл Расселл номи билан аталади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3.2
t
×