Америка космик кемаси 50 йил ичида биринчи марта Ойга қўнди

Технология

image

Intuitive Machines компанияси томонидан ишлаб чиқилган IM-1 миссиясининг “Odysseus” учувчисиз қўниш модули Ой юзасига қўнди. Бу ҳақда Америка космик агентлиги NASA маълум қилди.

Қайд этилишича, “Odysseus”нинг Ердан учирилиши 15 февраль куни бўлиб ўтган. У NASA’нинг Канаверал бурнидаги Кеннеди коинот марказидан кўтарилган. Коинот кемасининг Ойга етиб бориши учун саккиз кун керак бўлди.

“Odysseus” қўнганидан кўп ўтмай, миссия назорати ой юзасидан сигналларни олган. Бироқ шундан сўнг баъзи алоқа муаммолари пайдо бўлган. 

“Фақат икки соатдан кейин Intuitive Machines космик кемаси маълумотларни жўнатишни бошлади", дейилади NASA хабарда.

Таъкидлаш жоизки, “Odysseus” 1972 йилги Apollon 17 миссиясидан кейин Ойга қўнган биринчи Америка космик кемаси бўлди.

NASA раҳбари Билл Нельсон “Odysseus” миссиясини инсониятнинг ғалабаси деб атади.

CNN'нинг ёзишича, АҚШ космик агентлиги “Artemis” дастури доирасида астронавтларни Ойга юборишдан олдин, хусусий компаниялар томонидан ишлаб чиқилган роботлар ёрдамида уни ўрганишни мақсад қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA космик кема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made