Америка компанияси “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиши мумкин

Спорт 1688
image

Америка сармоя фонди Глейзерлар оиласидан Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда “Stretty News” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, штаб квартираси Ню-Йоркда жойлашган компания инглиз клубини сотиб олишга қизиқмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жамғарма номи ҳозирча ошкор этилмади, бироқ компания клубни сотиб олиш бўйича расмий таклиф вариантини муҳокама қилгани айтилмоқда. Америка сармоя фондининг манбаси “Юнайтед” билан боғлиқ вазиятни жуда реал ва эътиборга лойиқ дея таърифлаган.

Аввалроқ, Манчестер клубининг собиқ директори Майкл Найтон жамоани сотиб олиш таклифи билан чиқмоқчи эканлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Глейзерлар 2005 йилдан бери “Манчестер Юнайтед”га эгалик қилади. Улар раҳбарлигида “қизил иблислар” 2008 йилда Европа Чемпионлар лигасида зафар қучган. Шунингдек, Глейзерлар бошчилигидаги “Юнайтед” бир неча бор Англия Премьер лигасида ғолиб бўлган. Бироқ охирги йиллар Манчестер клуби учун ўта омадсиз кечмоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.8
t
×