МЮ қатарликлар қўлига ўтмоқда
Спорт
−
24 Август 2023
6906Қатар шайхи Жассим Бин Ҳамад ал-Таний Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби эгалиги учун курашда ғалаба қозонди ва у октябрь ойи ўрталарига қадар клубни 6 миллиард фунт стерлинг эвазига сотиб олади. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.
Глейзерлар оиласи томонидан 18 йиллик бошқарувдан сўнг “Манчестер Юнайтед” сотилгани кейинги ойда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Глейзерлар клубдаги улушини сақлаб қолиш ва “Манчестер Юнайтед” акцияларига эгалик қилишда давом этишни хоҳлади. Акцияларнинг бир қисми уларда қолиш-қолмаслигига тез орада ойдинлик киртилади, бироқ Глейзерлар клубда маълум бир улушга эга бўлиши “қизил иблислар” мухлисларининг эътирозларига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ушбу оила аъзолари 2005 йилда “Ман Юнайтед”ни 800 миллион фунтга сотиб олган эди. “Манчестер Юнайтед” мухлислари азалдан хўжайинларни ёқтирмаган. Чунки уларни клубнинг қарзга ботишида айбдор санашади.
LiveБарчаси
06 Ноябрь