Расман: Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Спорт
−
02 Февраль 2023 3964 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рафаэль Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда “La Parisen” хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли футболчи яқинда ўз қарорининг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқди ва терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Маълум бўлишича, футболчи кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказмоқчи.
Франция терма жамоаси таркибида Варан 2018 йилда Жаҳон чемпионига айланди. 2022 йилги Жаҳон чемпионатида у жамоасига кумуш медални қўлга киритишига ёрдам берди. Ҳимоячи Франция билан 2021 йилги Миллатлар лигасида ҳам ғолиб чиқди. У асосий терма жамоадаги дебютини 2013 йилнинг март ойида ўтказган.
Варан жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, ҳали гол ура олмади.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь