Amazon Ерни янги интернет тармоғи билан таъминламоқчи

Технология

image

Amazon ўзининг минглаб Kuiper интернет сунъий йўлдошларини қуриш учун NASA’нинг Флоридадаги Кеннеди космик марказида 120 миллион долларлик ишлов бериш ускунасини қурмоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Ушбу ускуна 100 минг квадрат фут катталикка эга. Amazon умумий ҳисобда ўзининг Kuiper лойиҳасига қарийб 10 миллиард доллар сармоя киритишга ваъда берган. У бутун дунё бўйлаб интернетни узатиш учун мўлжалланган 3200 та паст орбитали сунъий йўлдошлар тармоғини шакллантиришни режалаштирмоқда.

Kuiper интернет тармоғи SpaceX компаниясининг StarLink интернет тармоғи билан рақобатлаша олиши  ва Amazon веб-хизматларини кучайтириши кутилмоқда.

Компания ўзининг биринчи оммавий ишлаб чиқарилган сунъий йўлдошларини 2024 йил бошигача учиришни, 2026 йилгача эса тармоқнинг ярмини орбитага жойлаштириш ишларини бошлашни мақсад қилган.

“Amazon ускуна қурилишини январь ойида бошлаган ва уни 2024 йил охиригача якунлашни режалаштирмоқда. 2025 йилнинг биринчи ярмида сунъий йўлдошларнинг биринчи партиясини қайта ишлаш учун заводга жўнатиш ниятида”, деди Amazon’нинг Kuiper ишлаб чиқариш операциялари бўйича вице-президенти Стив Метайер.

Компания Boeing-Lockheed қўшма корхонаси ва Жефф Безоснинг Blue Origin космик компанияси билан биргаликда потенциал қиймати миллиардлаб доллар бўлган 77 та оғир юк кўтарувчи ракета учириш бўйича шартнома тузди.

 “Amazon транспорт билан боғлиқ лойиҳалар учун давлат гранти доирасида маблағ олиш ҳуқуқига эга, аммо ҳозиргача ҳеч қандай маблағ олмади”, деди Space Florida компанияси вакили Анна Феррер.

Эслатиб ўтамиз, ой бошида Amazon Голливуд юлдузи Леонардо Дикаприо билан Амазон ўрмонларини асраб қолиш учун 183,4 миллион евро миқдорда хайрия маблағи ажратган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Amazon NASA Kuiper

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг