Amazon бирданига 10 минг ишчисини бўшатмоқчи

Технология

image
0:00
0:00
download

Дунёдаги энг йирик интернет дўкони Амаzon лойиҳалаштириш бўлимидаги баъзи ишчиларини бўшатди. Компания чакана савдо ва инсон ресурслари бўлимини қўшиб ҳисоблаганда, жами 10 мингга яқин ишчиси билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Амаzon'нинг ижрочи директори Дэйв Лимп ўз блогида компания лойиҳалар бўлимидаги жамоаларни бирлаштиришга қарор қилганини айтган.

“Биз ноодатий ва ноаниқ макроиқтисодий муҳитга дуч келишда давом этмоқдамиз. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Биз сўнгги бир неча ой ичида мижозларимиз ва бизнесимиз учун энг муҳим бўлган нарсаларга аҳамият бериш устида ишламоқдамиз”, деган Дэйв.

Агар Амаzon'нинг иш жойларини қисқартириш борасидаги режаси амалга ошадиган бўлса, компаниянинг ишчилари сони 3 фоизга қисқаради. Ҳозирда компанияда тахминан 300 минг киши ишлайди.

Амаzon дунёдаги энг кўп иш ўрни яратувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Аммо технология секотридаги пасайишлар дунёнинг энг йирик интернет дўконига ҳам таъсир қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Меta корпорацияси асосчиси Марк Цукерберг ҳам 11 минг ишчини ишдан бўшатган эди. Шунингдек, дунёнинг энг бой одами Илон Маск Тwitter'ни сотиб олгач, компаниянинг ходимларини қисқартиришини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тwitter Амаzon Меta

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг