Маск Тwitter'нинг 1,5 миллиард нофаол фойдаланувчисини ўчириб ташламоқчи

Технология

image

Тwitter ижтимоий тармоғининг бир ярим миллиард нофаол аккаунтлари ўчириб ташланади. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни компания эгаси Илон Маск маълум қилди

“Тwitter тез орада 1,5 миллиард аккаунт номи майдонини бўшата бошлайди. Шубҳасиз, твит ёзилмаган ва йиллар давомида тизимга кирмаган аккаунтлар ўчириб ташланади” деб ёзган Маск Facebook’даги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск жорий йилнинг 27 октябрида Тwitter билан 44 миллиард долларлик келишувни ёпди. Шундан сўнг тадбиркор ижтимоий тармоқдаги спам-аккаунтларга қарши курашни эълон қилди. У саҳифаларни блокировка қилиш бўйича сиёсатни ўзгартирди. Бунинг ортидан Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трампнинг ва бошқа бир нечта фойдаланувчининг Тwitter'даги ҳисоби қайта тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск Тwitter

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг