Amazon ва Apple Тwitter'даги рекламаларини қайта тиклади

Технология

image

Amazon ва Apple Тwitter'да реклама қилишни давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тwitter томонидан реклама агентликларининг элактрон почта манзилига хат юборилган. Уларга платформада реклама харажатларини кўпайтириш учун таклиф билдирилган. Илон Маск Тwitter'ни сотиб олгач, кўплаб йирик компаниялар ушбу ижтимоий тармоққа реклама беришдан чекинди. Реклама агентликларига юборилган хат Маскнинг навбатдаги катта бизнесини бошлаш йўлидаги илк уринишидир.

Реклама берувчиларга юборилган хабарда авваллари 1 миллон долларга тушадиган реклама харажатлари 500 минг долларга пасайиши мумкинлиги айтилган. Яъни Тwitter'да реклама бериш харажатлари арзонлашади. Бу фақат энг катта реклама берувчилар учун рағбатдир. 

“Platformer News” мухбирининг ёзишича, Амазон Тwitter'да йилига тахминан 100 миллион долларга реклама беришни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Бироқ “Reuters” агентлигига ушбу масаладан хабардор манбанинг айтишича, Амазон ҳеч қачон Тwitter'га реклама беришни тўхтатмаган.

“Bloomberg” ҳисоботига кўра, Аpple Тwitter'даги энг йирик реклама берувчи ҳисобланади ва платформага Аpple'нинг рекламалари тўлиқ қайта бошлаган.

Илон Маск Тwitter'ни сотиб олгач, ишчиларнинг деярли 50 фоизини ишдан бўшатди. Бу эса йирик реклама берувчиларни ташвишга солди. Натижада ноябрь ойи охирида Тwitter'нинг даромадлари пасайгани маълум бўлди.

Аввалроқ Аpple бош директори Тим Кук Тwitter'ни Аpp Store иловасидан олиб ташлашни режалаштирмаганига компания бош директори Илон Маскни ишонтиргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Amazon Apple Тwitter

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг