Amazon асосчисининг собиқ рафиқаси АҚШнинг энг бой аёлига айланди

Олам

image

Amazon акциялари ўтган ҳафтада 10 фоизга ошгач, унинг бош директори ва дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг сарвати 16,2 млрд долларга ошиб, 188,2 млрд долларга етди. Унинг собиқ рафиқаси Маккензи Безос шу вақт оралиғида 62,3 млрд доллар бойлик билан Американинг энг бой аёлига айланди. Бу ҳақда “Forbes” хабар берди.

2019 йил июль ойида ниҳоясига етган дунёдаги энг қиммат ажримдан кейин Маккензи Безос эрига тегишли компания акцияларининг 25 фоизига эга бўлганди. Бу акциялар ўшанда 36 млрд долларга тенг бўлган. Ўтган вақт давомида Amazon акциялари нархи тезликда кўтарилиши сабабли унинг бойлиги қарийб икки бараварга кўпайди. Безос АҚШнинг энг бадавлат аёллари рейтингида Walmart супермаркетлар тармоғи асосчисининг набираси Элис Уолтоннинг етакчилигини тортиб олди.

Ҳозирда дунёда фақатгина L'Oreal асосчисининг набираси Франсуаза Бетанкур-Майер бойлиги Маккензи Безосникидан кўпроқ бўлиб турибди. Унинг бойлиги 64 млрд доллар деб баҳоланади. Аммо Amazon раҳбарининг собиқ рафиқаси тез орада уни ҳам қувиб ўтиши мумкин. Негаки мутахассислар Amazon акциялари яна ўсишини башорат қиляпти.

Қайд этиш керакки, дунёдаги энг бой одамнинг бойлиги илк бор 180 млрд доллардан ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жефф Безос Маккензи Безос

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг