Алонсо истеъфосининг тафсилотлари очиқланди

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо ўзининг лавозимидан озод этилишини асоссиз ва хато қарор деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “Реал Мадрид” Испания Суперкубоги финалида “Барселона”га 3:2 ҳисобида мағлуб бўлинганидан сўнг Алонсо клубнинг машғулот базасига таклиф этилган. У ерда Алонсо жамоанинг бош директори Хосе Анхель Санчес билан учрашган ва айнан шу суҳбат давомида клуб билан ҳамкорлик якунланаётгани ҳақида хабардор қилинган.

Манбага кўра, Алонсо бу қарорга қатъиян рози бўлмаганини билдирган ҳамда уни адолатсиз ва нотўғри деб атаган. Мутахассис ўзининг истеъфога чиқарилишини клуб ичида мавжуд бўлган “галактик ҳокимият маданияти” билан боғлаган.

Маълумот учун, Хаби Алонсо 2025 йил 1 июнь куни “Реал Мадрид” бош мураббийи этиб тайинланган эди. У ишдан бўшатилган пайтда жамоа Ла Лигада иккинчи, UEFA Чемпионлар лигасида эса еттинчи ўринни эгаллаб турган эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хаби Алонсо “Реал Мадрид”ни тарк этганидан сўнг Лондоннинг “Тоттенхэм” клубни бошқариш бўйича таклиф олганлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” Хаби Алонсо Испания Суперкубоги Хосе Анхель Санчес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг