Комил Алламжоновга биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорига биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президенти Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг тегишли қарорига мувофиқ Дилшод Мадраҳимович Саиджонов Ўзбекистон Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дилшод Саиджонов шу вақтга қадар Агентликнинг Ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов АОКА Дилшод Саиджонов

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг