Алламжонов ва Комилов Лондонга жўнаб кетди
Жамият
−
10 Июль 2019
3730Аввалроқ, жорий йилнинг 9-12 июль кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича биринчи глобал конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси мазкур конференцияда иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Ўзбекистон делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ҳам бор.
Ўзбекистон делегацияси аллақачон Лондонга етиб олган.
Ташриф дастурига кўра, Буюк Британия расмий шахслари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси