Алиев Путиндан узр сўради. У қурбонлар учун товон тўламоқчи

Олам

image

Кеча, 9 ноябрь куни Арманистон ва Озарбайжоннинг чегара ҳудудида Россия Қуролли куларига тегишли Ми-24 вертолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп ўтмай, Арманистон Озарбайжон томони Россиянинг Ми-24 вертолётини уриб туширгани акс этган суратларни эълон қилди. Расмий Баку эса Россия вертолётини уриб туширганини тан олди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиндан Ми-24 вертолёти уриб туширилгани боис узр сўради. 

Озарбайжон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг хабарига кўра, мамлакат раҳбари Алиев Владимир Путинга қўнғироқ қилган. 

Илҳом Алиев Озарбайжон-Арманистон чегарасининг Нахчиван қисмидаги Россия ҳаво кучларининг уриб туширилган вертолёти билан боғлиқ фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирган.  

Давлат раҳбари қоронғуликда Россиядан Ми-24 вертолёти Арманистон ҳаво кучлари вертолёти билан адаштирилгани айтиб, фожиали воқеа учун Путиндан узр сўраган. 

Озарбайжон раҳбари, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигини билдирган. Жароҳат олган учувчининг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.  

Озарбайжон Президенти шунингдек, озарбайжон томони ҳалок бўлган ва жароҳат олган учувчиларнинг оиласига товон тўлашга тайёрлигини билдирган. 

Президент Илҳом Алиев Президент Владимир Путинга Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилгани, тергов олиб борилаётгани ҳақида ахборот берган. Унинг урғулашича, Ми-24 нинг уриб туширилишида айбдорлар жазоланади ва бу ҳақда Россия томонига хабар берилади. 

Эслатиб ўтамиз, вертолёт ҳалокатида икки киши ҳалок бўлди ва бир нафари ўрта оғирликда жароҳатланди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг